Андижонда

БЕШКАЛТАКЛИК ЁШЛАР АНДИЖОН ШАРАФИНИ ҲИМОЯ ҚИЛАДИ


01.06.2023   136

Куни кеча “Беш ташаббус олимпиадаси” мусобақаларининг 4-босқичи, шашка йўналиши бўйича 27-30 ёш аёллар ўртасида вилоят биринчилиги бўлиб ўтди.

Унда Қўрғонтепа тумани босқичида 1-ўринни эгаллаб вилоят босқичига йўл олган туманнинг Чимён қишлоғи “Бешкалтак” маҳалласи ёшлари вилоятда мутлоқ ғалабани қўлга киритдилар. Эсдалик совғалари ва мукофотларни қабул қилиб олган ғолиблар энди республика босқичида Андижон шарафини ҳимоя қиладилар.