Атрофга назар

БИЛИМДОНЛАР МУДДАТИДАН ИЛГАРИ ДУНЁНИНГ ЕТАКЧИ ОЛИЙГОҲЛАРИ ТАЛАБАЛАРИ БЎЛИШМОҚДА


02.06.2023   126

Ўтган ҳафта сўнггида барча мактабларда сўнгги қўнғироқ садолари жаранглади. Энди битирув имтиҳонлари, кейин олийгоҳга ҳужжат топшириш, тест синовлари.... битирувчиларининг ўй-хаёллари мана шундай ширин ташвишлар билан банд, десак янглишмаймиз.

Лекин давлатимиз томонидан кенг имкониятлар яратилдики, билимли, салоҳиятли ёшларимиз муддатидан илгари талаба бўлиш бахтига муяссар бўлишмоқда. Улар нафақат юртимиз, балки дунёнинг нуфузли таълим даргоҳлари талабаси бўлишдек шарафли номга сазовор бўлаётгани қувонарли. Бунинг замирида яратилган шарт-шароит ва имкониятлардан фойдаланиш билан бирга устозларнинг машаққатли меҳнати, йигит-қизларимизнинг тинимсиз ўқиш ва изланишлари ётибди.

Қўрғонтепа туманидаги 62 та мактабда жами 37 минг нафардан ортиқ ўқувчи таҳсил олади ва бугун улардан 2 минг 38 нафари 11-синфни тамомламоқда. Битирувчиларнинг 100 дан ортиғи муддатидан олдин чет элдаги ва юртимиздаги бир қанча нуфузли олийгоҳларнинг талабаси бўлишга улгурдилар.

Иқтидорли ва билимли ёшларнинг қўллаб-қувватланиши тарихимиздан аёнки, ҳали бу даражадаги натижаларни забт этмаганди. Янада қувонарлиси,уларнинг 95% қисми келгусида олий таълимда таҳсил олиш истагида қатъий равишда олға қадам босмоқдалар.

Қуйидаги суратли лавҳаларимизда уларнинг аксарияти билан танишасиз.