Етти иқлим

БИЛЛ ГЕЙТС ҲАВОНИ ИЧИМЛИК СУВИГА АЙЛАНТИРУВЧИ СТАРТАПГА САРМОЯ КИРИТДИ


30.03.2022   292

Билл Гейтснинг Breakthrough Energy венчур фонди сийраклаштирилган ҳаводан сув ажратиб оладиган гидропанеллар ишлаб чиқарувчи Source Global компаниясига сармоя киритди. Бу ҳақда CNBC хабар берди.

Маълум қилинишича, компаниянинг бошқа инвесторлари орасида BlackRock, Duke Energy ва Lightsmith Group бор. Source Global панеллари 52 та мамлакатда 450 та турли лойиҳалар доирасида ўрнатилган.

Компания бош директор Коди Фризен 2014 йилда Аризона штати университети қошидаги Ира А. Фултон Муҳандислик мактабида ишлаган пайтида гидропанелларни яратган. Бир йил ўтгач, у Source Global деб номланган стартапни ишга туширган.