Атрофга назар

Бир гуруҳ шахсларга жамоат транспортидан бепул фойдаланиш ҳуқуқи берилмоқда


26.06.2024   389

Депутатлар маъқуллаган қонун билан ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга шундай ҳуқуқ берилади.

Юқоридаги шахсларга қилинган ҳомийлик маблағлари солиқ базасини аниқлашда чегириб ташланмайдиган харажатларга қўшилмоқда.

Шунингдек, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва унинг бўлинмалари оилалар манфаатларини кўзлаб судларга аризалар, шикоятлар, даъволар киритганда давлат божини тўлашдан озод этилмоқда.