Атрофга назар

Биринчи ўзбек кинооператорини биласизми?


23.11.2022   24

Худойберган Девонов кино ва фототасвирнинг илк намуналарини юртимизга олиб кирган ижодкор эканлигини ҳамма ҳам билавермаса керак.

1879 йилда Хоразмда туғилган ижодкор “Ўрта Осиё меъморий ёдгорликлари”, “Туркистон кўринишлари”, “Хива ва хиваликлар” каби қисқа метражли фильмлар муаллифидир. Ижоди давомида “Узбекстанская правда”, “Инқилоб қуёши” газеталарида фотомухбирлик қилиб, Хоразм далаларида биринчи тракторнинг пайдо бўлиши, деҳқонларга ер тақсимланиши ва оммавий йиғилишларга оид кўплаб фотосурат ва кинолавҳалар яратган.

Худойберган Девонов ҳаёти ва ижоди ҳақида ҳикоя қилувчи ҳужжатли фильм 1997 йил ўтказилган Тошкент халқаро кинофестивалида намойиш этилган.