Андижонда

БИТИРУВЧИЛАРГА ОҚ ЙЎЛ!


25.05.2022   662

Андижон шаҳридаги 25-умумтаълим мактаби бугун битирувчиларнинг шодон кулгулари, мусиқий дастурлари билан янада файзли бўлди. Ташкил этилган “Сўнгги қўнғироқ” тадбирида кўтаринки кайфият, тантана шукуҳи уфуриб турди.


Айни кунда таълим масканини 39 нафар йигит-қиз тамомлаяпти. Уларнинг мақсадлари юксак, орзулари осмон.

  • Ҳар йили битирувчиларни мустақил ҳаётга кузатарканмиз, уларнинг болаликлари, илк бор синф парталарида ўтирган жажжи вақтлари кўз олдимизда гавдаланаверади, - дейди мактаб директори Дилфузахон Аҳмадалиева. – Барча ўқувчилар ўз фарзандларимиздек азиз. Очиғи, ҳар йилги “Сўнгги қўнғироқ” худди қалбимда чалинаётгандек бўлади. Гўёки она ўз дилбандларини олис сафарга кузатаётгандек ҳис қиламан ўзимни. Лекин, улар юртимизнинг эртанги ёруғ кунларига пойдевор қуришларини ўйлаб фахрланаман.

Тадбир давомида давлатимиз раҳбарининг битирувчиларга мурожаати ўқиб эшиттирилди. Сўз олган устоз ва ота-оналар вакиллари йигит-қизларнинг эрталари учун омад ва зафарлар тиладилар.

Намойиш этилган мусиқий чиқишлар тантанага чинакам байрам нафасини олиб кирди.

«andijonnoma.uz» online гуруҳи.