Етти иқлим

БМТ: 2023 ЙИЛНИНГ ИЮЛИ ТАРИХДАГИ ЭНГ ИССИҚ ОЙ БЎЛАДИ


28.07.2023   184

Метеорологлар фикрича, ҳозирги иссиқлик ўтган минг йилликда кузатилмаган. БМТ бош котиби «глобал исиш даври тугади, глобал қайнаш даври келди», деди.

Бу йилги июль, афтидан, рекорд даражадаги энг иссиқ ой бўлади. Жаҳон метеорология ташкилоти (ЖМТ) ва Европа Ерни масофадан туриб зондлаш дастури - Copernicus’нинг маълум қилишича, жорий ойнинг дастлабки уч ҳафтасида ўртача глобал ҳарорат кўплаб минтақаларда жазирама тўлқинлар туфайли ўтган йиллардаги ҳароратдан сезиларли даражада ошиб кетган.

Copernicus директори Карло Буонтемпога кўра, жорий йилнинг июль ойидаги ҳаво ҳарорати 1940-йиллардан бери қайд этилган об-ҳаво маълумотларидан кескин фарқ қилади. Олинган маълумотлар шуни кўрсатадики, ҳозирги ҳарорат «охирги минг йиллик тарихда қайд этилмаган ва ҳатто сўнгги юз минг йил ичида ҳам кузатилмаган», деди у.