Етти иқлим

БМТ БОШ АССАМБЛЕЯСИ КЎПЧИЛИК ОВОЗ БИЛАН АКСИЛРОССИЯ РЕЗОЛЮЦИЯСИНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИ


25.03.2022   503

БМТ Бош ассамблеяси бир ой ичида иккинчи марта кўпчилик овоз билан Россиянинг Украинага бостириб киришига қарши резолюцияни қабул қилди, деб хабар берди BBC.


Янги резолюция учун 140 мамлакат овоз берди, Россиянинг иттифоқчилари ўша-ўша: Беларус, КХДР, Сурия ва Эритрея. 38 мамлакат, жумладан, Хитой — бетараф.

Кеча, 24 март куни қабул қилинган резолюцияда Россиядан жанговар ҳаракатларни дарҳол тўхтатиш талаб қилинган ҳамда Россиянинг бостириб кириши «халқаро ҳамжамият Европада бир неча ўн йиллардан буён гувоҳ бўлмаган» гуманитар инқирозга олиб келгани айтилган.

Ушбу резолюция лойиҳаси Украина ҳамда уни қўллаб-қувватлаётган бир нечта Ғарб мамлакатлари томонидан киритилган.

Россияни урушни тўхтатишга чорлаган биринчи резолюцияни БМТ Бош ассамблеяси 2 март куни қабул қилганди. Ўшанда 141 мамлакат резолюцияни ёқлаб, 5 мамлакат, жумладан, Россия қарши овоз берганди.