Атрофга назар

БОЛА ПУЛИ ОЛОЛМАЯПМАН...


07.06.2023   125

- Турмуш ўртоғим 1-гуруҳ ногирони. 2 нафар фарзандимиз бор. Эримнинг парваришида бўлганим боис ҳеч қаерда ишламайман. Бола пули олиш учун кўп марта ҳаракат қилдим, масъулларга қилган мурожаатларим турли баҳоналар билан жавобсиз қоляпти. Менга бола пули берилмайдими?

Абдулфатто ЭГАМБЕРДИЕВ,

амалиётчи ҳуқуқшунос:

-Қайд этиш керак, болалар нафақаси ёки моддий ёрдамни тайинлаш учун аризаларни “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали кўриб чиқишда 1- ёки 2-гуруҳ ва болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларнинг, шунингдек, 18 ёшгача болаликдан ногиронлиги бўлган, шу жумладан, ОИВ инфекциясига чалинган шахсларнинг оналарига (онаси бўлмаган ҳолатларда отасига), бола уч ёшга тўлгунга қадар парвариш қилаётган оналарнинг, оила аъзоси ҳисобланган 1-гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсни ёки ўзгалар парваришига муҳтож бўлган 80 ёшга тўлган кексаларнипарвариш қилаётган шахсларнинг расмий даромадга эгалиги ёки бандлик органлари рўйхатида борлигини аниқлаштириш талаб қилинмайди.

Оила аъзоларининг барча расмий даромадлари, шунингдек, оиланинг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган бир ойлик ўртача жами даромаднинг ҳисоб-китоби, оила аъзоси номида мавжуд бўлган кўчмас мол-мулки ва автотранспорт воситалари тўғрисидаги маълумотлари ариза берилган ойдан кейинги ойнинг 1-санасига қадар “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими томонидан автоматлаштирилган тарзда идоралараро электрон ўзаро ҳамкорликни қўллаган ҳолда жамланади ва ҳисоб-китоб қилинади. Ушбу ҳолатда агар кичик фарзандингиз уч ёшдан ошган бўлса, турмуш ўртоғингиз бандлик органларига расмий мурожаат қилиши, сўнгра яшаш жойингиз бўйича фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органига болалар нафақаси тайинлаш масаласида мурожаат қилишингиз мумкин.