Андижонда

Бош прокуратура вакили газ тўлдириш жараёнлари билан танишди


05.02.2025   598

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг бошқарма катта прокурори А.Исмоилов“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиалига қарашли “Асака” газ тўлдириш станцияси фаолияти билан танишди.Бунда бугунги кунда аҳолига суюлтирилган газ етказиб беришдаги ҳаракатлар, газ етказиб бериш тизимининг рақамлаштирилганлиги, шунингдек, газ тўлдириш, оғир қолдиқларни тўкиш, маиший газ баллонларни синовда ўтказишжараёнлари кўздан кечирилди.

Ўрганиш давомида масъулларга энергия ресурсларини иқтисод қилиш, уларни толон-торож қилмаслик, аҳолига ўз вақтида суюлтирилган газни етказиб бериш ҳамда энерготежамкор ускуналарни ўрнатиш бўйича тавсиялар берилди.

“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали матбуот хизмати