Бошланғич касаба уюшма томонидан театрларга бепул чипталар тақдим этилди

10.10.2025 26
Бошланғич касаба уюшма қўмиталари ходимларни умумий фаолият тури ва касбий қизиқишларга мувофиқ бирлаштирадиган жамоат ташкилоти ҳисобланиб, бугунги кунда ишчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда асосий ўрин тутмоқда. “Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиалининг бошланғич касаба уюшма қўмитаси ҳам соҳа ходимлари учун турли тадбирларни ташкил қилишда, уларни ҳолидан хабар олиш, ишдаги манфаатларини ҳимоя қилишда астойдил ҳаракат қилмоқда.
Ходимларнинг маънавий-маърифий фикрлашини ўстириш ва дам олишларига имконият яратишда Филиал бошланғич касаба уюшма томонидан ишчи-ходимлар ва уларнинг оила аъзолари учун спектакл намойишларига бепул чипталар тақдим этилди. Андижон вилояти “Ёшлар театри” ижодкорлари томонидан Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азим асари асосида саҳналаштирилган “Кундузсиз кечалар” спектакл намойиши томоша қилинди. Маърифатли адиб Абдулҳамид Сулаймон ўғли Чўлпоннинг ҳаёти ва аянчли қисмати, миллатимиз зиёлиларининг истиқлол йўлидаги курашлари, мустабид тузум даври воқеалари ёритилган саҳна асари тамошабинларда улкан таассурот қолдирди. Шунингдек,“1 октябр -Устоз ва мураббийлар куни” муносабати билан соҳа фаҳрийлари ҳамда устоз ходимлари театрга таклиф этилди. Унда Андижон вилоят драма театрининг ижодий жамоаси томонидан М.Беҳбудийнинг “Падаркуш ёхуд ўқимаган боланинг холи” асари асосида саҳналаштирилган спектакл намойиши барчага манзур бўлди.
Шунингдек, бошланғич касаба уюшма қўмитаси томонидан соҳада фаолият кўрсатиб, иш жойида жароҳат олган мутахассислар, беморлар ҳолиданмунтазам равишджа хабар олинмоқда. Озиқ-овқат маҳсулотлари билан йўқланган хизматчилар ва уларнинг оилалари суҳбатлар давомида миннатдорликларини изҳор этишиб, дуога қўл очдилар.
“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали матбуот хизмати