Андижонда

БУ ГАЛГИ АҲОЛИ ҚАБУЛИ ЯНГИ АНДИЖОН МАССИВИДА БЎЛИБ ЎТМОҚДА


27.08.2022   595

Хабарингиз бор ҳар ойининг оҳирги шанбаси, вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов томонидан фуқароларни қабул қилиш куни этиб белгиланган. Бу галгиаҳоли қабули Янги Андижон массивида бўлиб ўтмоқда.

Қабулда барча мутасадди ташкилотлар жумладан, вилоят солиқ, прокуратура, ИИБ идоралари ҳамда корхона ва вилоят ташкилотларнинг раҳбарлари иштирок этмоқда.

Жараён давомида фуқаролардан ишга жойлашиш, йўлларни таъмирлаш, тоза ичимлик суви билан таъминлаш, электр симёғочлар ўрнатиш ва муддати эскирган яроқсиз холдаги трансформаторларни алмаштириш, имтиёзли кредит олиш, суюлтирилган газ баллонлари ажратилиши, соғлиқни сақлаш, таълим, уй-жой, моддий ёрдам, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш каби масалаларга оид 300 дан ортиқ мурожаатлар қабул қилинди.

Вилоят раҳбари аксарият муаммоларни жойида ҳал этиб, муддат талаб этадиган масалалар юзасидан мутасаддиларга тегишли тартибда ижросини таъминлаш бўйича кўрсатма ва топшириқлар берди. Қабул давом этмоқда...