Етти иқлим

БУГУН - АМЕРИКАДА КОЛБАСА БАЙРАМИ (СОЛЯМИ) КУНИ


07.09.2022   273

2006 йил 7 сентябрда АҚШнинг Вирджиния штатида икки дугона - Кристина ва Вирджиней томонидан барчанинг севимли колбасаси ноанъанавий “Солями” кашф этилди.

Ушбу кун ҳар йили Америкада байрам сифатида нишонланади. Бу кунги байрам дастурxонини солями колбасаларисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Байрамона дастурxонда унинг турли xил, чиройли шаклларда кесиб қўйилганини кўриб, кўзлар қувонади. Солями турли-туман салатларда ўзини бетакрорлиги билан бошқа колбасалардан ажралиб туради.

Аслида бу колбасани италиялик камбағал деҳқонлар гўштни узоқ қиш кунларида яxши сақланиши учун ўйлаб топишган, деган фикрлар бор. У ўз номи билан “Солями” италянча сўздан олинган бўлиб, “Сале” – туз, яъни тузнинг турмушимиздаги аҳамиятини шу орқали кўрсатиб беришганди.