Андижонда

БУГУН СИЁСИЙ ТАРИХИЙ МУҲИМ КУН!


09.07.2023   177

Бугун, 9 июл – мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Президентлигига муддатидан илгари сайлов куни. Сайлов участкалари соат 8:00 дан 20:00 га қадар очиқ бўлади.

Жорий сайловда номзодлар тўртта партиядан (Ўзбекистон Халқ-демократик партиясидан — Улуғбек Иноятов, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан (ЎзЛиДеП) (“Миллий тикланиш” партияси томонидан ҳам) — Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон “Адолат” Социал-демократик партиясидан — Робахон Маҳмудова, Ўзбекистон Экологик партиясидан — Абдушукур Ҳамзаев) кўрсатилди, икки партия битта номзодни илгари сурган.

Янгиланган Конституцияга кўра, сайловда ғолиб бўлган номзод кейинги 7 йил давомида президентлик қилади.

Андижон вилоятида ҳам бугунги сиёсий муҳим воқелик кўтаринки кайфият ва уюшқоқлик билан ўтмоқда.