Атрофга назар

БУГУН ВОЛГА БЎЙИДАН СОВУҚ ҲАВО МАССАСИ КИРИБ КЕЛАДИ


18.03.2022   339

Бугун кундуз куни республикамизга Волга бўйи ҳудудларидан совуқ ҳаво массаси кириб келиши кутилмоқда. Куннинг биринчи ярмида вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлади.

Қорақалпоғистонда, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 4-9° илиқгача, шимолда 1-6° илиқгача бўлади.

Пойтахтимизда куннинг биринчи яримда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Туман тушиши мумкин. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади, момақалдироқ пайтида 12-15 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кундуз куни 5-7° илиқни ташкил этади.