Атрофга назар

БУГУНДАН «ДУШАНБЕ-ТОШКЕНТ-ДУШАНБЕ» ЙЎНАЛИШИДАГИ ПОЕЗД ЧИПТАЛАРИГА 20% ЧЕГИРМА БЕРИЛАДИ


06.09.2022   221

«Душанбе-Тошкент-Душанбе» йўналишидаги 301/302-сонли халқаро йўловчи поезди чипталарига 20% чегирмалар жорий қилинди.

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ва «Роҳи оҳани Точикистон» ДУК раҳбариятлари иштирокида зтказилган музокараларда ЎЗбекистон ва Тожикистон давлатлари ўртасида қатновчи халқаро йўловчи поездларининг чипталар нархини пасайтириш масаласи кўриб чиқилди.

Унга кўра, 2022 йил 6 сентябрдан бошлаб, 301/302-сонли «Душанбе-Тошкент-Душанбе» йўналишидаги халқаро йўловчи поездининг чипталарига белгиланган нархнинг таъриф қисмига қўшимча 20% чегирма берилишига қарор қилинди.