Андижонда

БУГУНГИ КУНДА АНДИЖОН ШАҲРИДАГИ ДЕҲҚОН БОЗОРЛАРИ ҲАМДА СУПЕРМАРКЕТЛАРДА НАРХ-НАВОЛАР ҚАНДАЙ?


12.03.2022   841

Озиқ-овқат хавфсизлиги бутун дунё мамлакатлари олдида турган энг долзарб вазифалардан биридир.

«Озиқ-овқат хавфсизлигига эришиш, бу барча инсонларнинг хоҳлаган вақтда жисмоний, ижтимоий ва иқтисодий жиҳатдан етарли миқдорда хавфсиз озуқавий маҳсулотлар билан таъминланишини англатади. У шахсни физиологик меёрлар бўйича қониқтириши, фаол соғлом турмуш тарзини шакллантириш шарт» дея таъкидлайди Бирлашган Миллатлар Ташкилоти.

Озиқ-овқат хавфсизлиги масаласи барча давлатлар қатори Ўзбекистоннинг ҳам ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий барқарорлигини таъминлаш гарови ҳисобланади. Шу боис ҳам куни кеча Андижон вилоят ҳокимининг топшириғига биноан Озиқ-овқат хавфсизлиги ва савдо нуқталарида нархлар барқарорлигини таъминлаш мақсадидажамоатчилик Кенгаши тузилди. Кенгаш аъзолари дастлаб Андижон шаҳридаги деҳқон бозорлари ҳамда супер маркетларда белгиланган нарх-наволар бўйича кузатув ўтказдилар.

Жумладан: 12 март ҳолатига кўра, нархлар қуйидагича:

Мол гўшти (кг)-48000-75000 сўм;

Товуқ гўшти (кг)-25000-32000 сўм;

Картошка (кг)-3500-5000 сўм;

Пиёз (кг)-3000-5000 сўм;

Сабзи (кг)-2500-3000 сўм;

Тухум (дона)-700-1000 сўм;

Гуруч (кг)-5500-1800 сўм;

Ўсимлик ёғи (кг)- 17000-62000 сўм;

Шакар (кг)- 10000-10500 сўм;

Andijonnoma.uz online гуруҳи.