БЎЛАЖАК САЙЛОВЛАРДА ХАЛҚАРО ИЛҒОР ТАЖРИБАЛАР
02.11.2023 210
Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялари институтида вилоятда фаолият кўрсатаётган сиёсий партия фаоллари, институт профессор ўқитувчилари, талаба ёшлар ваОАВ вакиллари иштирокида йиғилиш ўтказилди. Йиғилишда Марказий сайлов комиссияси масъул ходими Баҳодиржон Юнусов, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Умидахон Зокировалар сўз олиб, бўлажак сайловлардаги қатор ўзгаришлар хусусида суҳбат олиб бордилар.
Халқимизнинг иродаси билан қабул қилинган янги таҳрирдаги Конституцияда сайлов тизимини такомиллаштиришга қаратилган қатор нормалар ўз аксини топган. Ушбу меъёрлар асосида Сайлов қонунчилигига киритилаётган ўзгартиришларда гендер тенглиги масаласига ҳам асосий эътибор қаратилган.
Қизғин кечган мулоқотда марказий сайлов комиссиясининг сайловолди вазифалари асосида ҳудудларда амалга ошириладиган ишлар хусусида маълумотлар берилди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Конститутциясидаги сайловлар тўғрисидаги моддалар, Ўзбекистон республикаси Референдиуми ва сайлови тўғрисидаги қонунларнинг мазмун-моҳияти ҳақида кенг маълумотлар етказилди. Келгуси сайлов жараёнларида халқаро тажриба ва синовлар асосида пропорционал ва можаритар сайлов тизимлари қоидалари, тартиб ва талаблари тушунтирилди.