Андижонда

Булоқбоши туманида янги завод қурилиши авж паллада


31.10.2023   98

Булоқбоши туманидаги “Қумариқ” МФЙ ҳудудида Хитойнинг “Western international new building materials pte. LTD” томонидан цемент ишлаб чиқариш заводи қурилмоқда.

- 48 гектар майдонда барпо этилаётган ушбу лойиҳа ишга туширилгач, 1000 та янги иш ўрни яратилади,-дейди вилоят инвестициялар, савдо ва саноат бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Дониёрбек Раҳимов. –Бу бир йилда ўртача 2,5 миллион тоннацемент ишлаб чиқариш имконини беради.

Ҳар куни 6 минг тонна цемент ишлаб чиқарилиши кўзда тутилган ушбу заводнинг 8,5 млн. долларлик маҳсулоти 3 та қўшни давлатларга экспорт қилиниши режалаштирилган.

Саминжон ҲУСАНОВ.