Булоқбоши туманининг “Қашқар” маҳалласида суюлтирилган газ таъминотидаги муаммолар ўрганилди

11.08.2025 179
“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали директорининг суюлтирилган газ бўйича ўрибосари Сардорбек Нурматов Булоқбоши туманидаги “Қашқар” маҳалласида бўлиб истеъмолчиларнинг газ таъминотидаги муаммолари билан танишди.
Булоқбоши туманининг “Қашқар” маҳалла фуқаролар йиғинида 347 нафар суюлтирилган газ истеъмолчилари истиқомат қилади. “Булоқбошитумангаз” газ таъминоти бўлими томонидан ушбу МФЙда ҳам “маҳаллабай” тизимида иш ташкил этилган бўлиб, ҳар ойнинг белгиланган санасида суюлтирилган газ етказиб берилади. Шу кунга қадар, 32 тоннага яқин суюлтирилган газ етказиб берилди ва таъминот 110 фоизга бажарилди. Маҳалла аҳлининг 679 дона маиший газ баллонлари бўлиб, шундан 400 донаси таъминотчи корхона томонидан тарқатилган.
“...Бугун туманимизда 17 мингдан ортиқ суюлтирилган истеъмолчилари истиқомат қилишмоқда, - дейди “Булоқбошитумангаз” газ таъминоти бўлимининг Аҳолига суюлтирилган газ етказиб бериш хизмати бўлим бошлиғи Музаффар Арипов. -Йил бошидан бери истеъмолчиларга 2 минг 100 тоннадан зиёд суюлтирилган газ етказиб берилди. Булоқбошилик истеъмолчилар суюлтирилган газ билан таъминланиш билан бирга, ундан тўғри ва оқилона фойдаланиш бўйича тавсиялар олмоқдалар...”
Учрашув давомида “Қашқар” маҳалласидаги истеъмолчиларнинг хонадонларида суюлтирилган газ таъминоти, маиший газ баллонлар бўйича суҳбатлар ўтказилди. Шунингдек, ҳар бир хонадонда онлайн тизим асосида етказиб берилаётган газнинг истеъмолчига етиб бориши, газдан фойдаланиш қоидалари ҳақида маълумотлар берилди. Шунингдек, ис гази ва унинг оқибатлари, ID карталарнинг аҳамиятлари ҳақида ҳам тушунчалар тақдим этилди. Шунингдек, маший газ баллонларидан фойдаланиш қоидалари амалда кўргазмали тарзда тушунчалар билан янада бойитилди.
“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали матбуот хизмати