Булоқбоши ва Марҳамат туманларида ҳам табиий газдан дебитор қарздорликни ундириш чоралари кўрилмоқда
09.07.2025 252
Бугунги кунда “Табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш” лойиҳаси доирасида аҳоли хонадонларига ўрнатилган замонавий электрон газ ҳисоблаш ускуналари орқали етказиб берилаётган табиий газ автоматик тарзда ҳисобланмоқда.Афсуски, истеъмолчилар орасида ўз мажбуриятларини бажармай, табиий газ учун тўловларни ўз вақтида амалга оширмасдан унга совуққонлик билан қараётганлар ҳам топилади. Натижада, фуқаролар орасида қарздорлик сабаб табиий газ бериш тўхтатилган ёки юқори қарздорлиги мавжуд бўлган истеъмолчилар ҳам мавжуд. Ушбу истеъмолчиларга қарздорлигидан аввал смс-хабарномалар юборилган бўлсада, табиий газдан фойдаланишда давом этган ва натижада юқоридаги қарздорлик келиб чиққан.

“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиалининг барча шаҳар-туман бўлимлари томонидан жойларда қарздорликни ундириш чоралари кўрилмоқда. Хусусан, қарздорликни ундириш ва қарздорлар ҳужжатларини суд-ҳуқуқ органларига топшириш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда. Ана шундай амалий ҳаракатлар Булоқбоши ва Марҳамат туманларида ҳам давом эттирилмоқда.
“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиалининг мутахассислари Булоқбоши туманининг “Буюк Турон” ҳамдаМарҳамат туманидаги “Наврўз” МФЙларида табиий газдан дебитор қарздорлиги юқори бўлган аҳоли хонадонларидан қарздорликни ундириш жараёнларини кўздан кечирди.
Бугунги кунда Булоқбоши туманида 17 минг 939 нафар фуқаро табиий газ истеъмолчилари ҳисобланадилар. Уларнинг 2 минг 916 нафарини табиий газдан 1 миллиард 562 миллиондан ортиқ дебитор қарздорлиги шаклланган. Йил бошидан бери биринчи ярим йиллик давомида 409 нафар шахсдан дебитор қарздорлик тўла ундирилди. Шунингдек, фуқарлик ишлари бўйича судларга 223 нафар қарздорнинг 602 миллиондан ортиқ қарздорлиги бўйича даъво аризалари киритилди. Шунингдек, 193 нафар фуқаронинг табиий газ тармоғи 571 миллион қарздорлиги учун пайвандлаш йўли билан тармоқдан ажратилди.
“...Дебитор қарздорликни камайтириш бўйича ҳар бир шаҳар-туманда қарздорларга нисбатан кескин чораалар кўрилмоқда, - дейди “Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиалининг “Маҳалла истеъмолчилари билан ишлаш” бўлими бошлиғи Миролим Ҳайдаров. – Жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида 5 минг 327 нафар фуқаро устидан 20 млрд 70 млн. сўмдан ошиқ қарздорлик учун фуқаролик судларига даъво аризалари киритилди. Шунингдек, 10 мингга яқин истеъмолчидан 9 млрд. 985 млн. сўмлик қарздорлик ундирилди. 5 128 нафар фуқаронинг табиий газ тармоғи пайвандлаш йўли билан тармоқдан ажратилди...”
Марҳамат туманида эса 14 минг нафар истеъмолчидан 2800 нафарида 2 млрд. 889 млн. сўм қарздорликни ундириш бўйича ҳам қатъий аамалий ҳаракатлар олиб борилмоқда. Туман газ таъминоти корхонаси ходимлари ҳам ўтган давр ичида 191 нафар истеъмолчи устидан 514 млн. 272 минг сўмлик қарздорлик учун судларга даъво аризалари киритганлар. Шунингдек, 1295 нафар истеъмолчининг 430 миллионлик қарздорлиги сўндирилган.
Дебитор қарздорликни ундирув бўйича ҳаракатлар жойларда давом этмоқда.
“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали матбуот хизмати
