Андижонда

БУЛОҚБОШИДА КУЗ-ҚИШ МАВСУМИГА ТАЙЁРГАРЛИК ИШЛАРИ ОЛИБ БОРИЛМОҚДА


14.07.2023   109

Булоқбоши туманида 18 мингга яқин табиий газ истемолчилари истиқомат қилади. Уларга куз-қиш “Булоқбошитумангаз” газ таъминоти бўлими томонидан куз-қиш мавсумига тайёргарликни бошлаб юборганлар.

“Жорий йилги куз-қиш мавсумига тайёргарлик режамизда 1 та газ тақсимлаш қурилмасини мукаммал таъмирлаш бор эди. ГТҚ мукаммал таъмирланди ва мавсумга шай ҳолатга келтирилди, - дейди туман газ таъминоти бўлими бошлиғи Нурмуҳаммад Тожиддинов, - шунингдек, мавжуд 105 та ГТҚдан 55 тасида техник тафтиш ишлари якунланди”.

Мавсумга тайёргарлик жараёнида 4.5 км газ қувурларини босим остида синаш ва ҳаво босими ёрдамида тозалаш кўзда тутилган бўлиб, шу кунгача амалда 1.5 км қувурлар синалди ва тозаланди. Шунингдек, 3.4 км ер ости газ қувурларининг ҳолати махсус асбоб ёрдамида текширилади. 2.5 км қувурлар бўёқланиб, тартибга келтирилиши режалаштирилган.

Ҳозиргача қилинган ишлар натижасига кўра, 2500 дан ортиқ истеъмолчиси бўлган4 та маҳалланинг газ таъминоти яхшиланди.Мавсум якунига қадар эса, 5 та МФЙдаги 2368 та хонадонни таъминотидаги муаммо ўз ечимини топади.

"Hududgaz Andijon" газ таъминоти филиали матбуот хизмати