Андижонда

БУЛОҚБОШИЛИК 10 НАФАР ХОТИН-ҚИЗЛАРГА ТИКУВ МАШИНАЛАРИ ТОПШИРИЛДИ


13.09.2022   278

Булоқбоши тумани ҳокимлиги, сектор раҳбарлари ҳамда ҳоким ёрдамчилари томонидан тумандаги 10 нафар хотин-қизга замонавий тикув машиналари топширилди.

Оилавий тадбиркорликни йўлга қўйиш ва шу асосда ўзини-ўзи банд қилиш истагидаги бу аёлларнинг 9 нафари “Аёллар дафтари”га ва 1 нафари “Ёшлар дафтари”га рўйхатга олинган эдилар. Ўз яшаш ҳудудларига бириктирилган ҳоким ёрдамчиларининг ўрганишлари ва тавсиялари асосида уларга мазкур йўналишда субсидия ажратилди. Эндиликда бу орқали 10 та хонадонда оилавий тадбиркорликни йўлга қўйиш билан бир қаторда оилаларнинг моддий аҳволи яхшиланишига эришилади.