Андижонда

Булоқбошилик истеъмолчиларга газни тежаш бўйича тарғиботлар давом эттирилмоқда


30.04.2025   744

“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали ходимлари жойларда истеъмолчилар орасида энергия ресурсларини тежаб ишлатиш, газдан оқилона ва хавфсиз фойдаланиш бўйича тарғибот ишларини давом эттирмоқда. Ана шундай тарғибот ишлари Булоқбоши туманининг “М.Исмоилий” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган хонадонларда олиб борилди.

“...Ўтган йили иситиш мавсумидан аввал хонадонимга икки контурли иситиш печи ўрнатган эдик, — дейди “М.Исмоилий” маҳалласида яшовчи Раънохон Қосимова. – Олдинлари ойига газ учун тўловларим миллиондан ошарди. Сабаби ҳар бир хонага алоҳида печь қурардик, газни иқтисод қилиш деган нарса хаёлимизда ҳам йўқ эди. Икки контурли печни ўрнатиб, иситиш тизими қилганимиздан бери газдан ҳам иқтисод бўляпти, чўнтагимга ҳам. Шунингдек, хонадонимизга қуёш панелларимизни ҳам ўрнатидик. Бу ҳам ҳам газдан, ҳам электр энергиясини иқтисод қилишда қўл келмоқда...”

Шунингдек, истеъмолчилар билан суҳбатлар жараёнида табиий газни тежаш бўйича тавсиялар берилди. Қандай қилиб кунига камида 1 метр кубдан газ тежаш мумкинлиги тушунтирилди. Керакли вақтда газдан фойдаланиш ёки оддий чой қайнатиш вақтида ўзига керакли миқдордаги сувни қайнатиш каби ҳолатлар билан ҳам қанча газ тежаш мумкинлиги ҳақида маълумотлар берилди.


“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали матбуот хизмати