Булоқбошилик истеъмолчиларга ҳам газни тежаш бўйича тавсиялар берилмоқда

21.02.2025 150
“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали ходимлари жойларда истеъмолчилар орасида энергия ресурсларини тежаб ишлатиш, газдан оқилона ва хавфсиз фойдаланиш бўйича тарғибот ишларини давом эттирмоқда. Ана шундай тарғибот ишлари Булоқбоши туманининг “Дўлана” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган хонадонларда олиб борилди.
“...Бундан бир йилча аввал хонадонимга икки контурли иситиш печи ўрнатган эдим, — дейди “Дўлана” маҳалласининг “Меҳмондўст” кўчасида яшовчи Абдуғулом Сотиболдиев. – Олдинлари ойига газ учун тўловларим миллиондан ошарди. Сабаби ҳар бир хонага алоҳида печь қурардик, газни иқтисод қилиш деган нарса хаёлимизда ҳам йўқ эди. Икки контурли печни ўрнатиб, иситиш тизими қилганимиздан бери газдан ҳам иқтисод бўляпти, чўнтагимга ҳам...”
Тарғиботлар вақтида “Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиалининг “Маҳалла истеъмолчилари билан ишлаш бўлими” бошлиғи Миролим Ҳайдаров маҳалла газчиси фаолияти билан танишди. Шунингдек, онлайн дастур бўйича ишлаш, газ ҳисоблагичлар, уларни қувватлагичлари ва сим-карталарини алиштириш жараёнларини кўздан кечирди.
Шунингдек, истеъмолчилар билан суҳбатлар жараёнида табиий газни тежаш бўйича тавсиялар берилди. Қандай қилиб кунига камида 1 метр кубдан газ тежаш мумкинлиги тушунтирилди. Керакли вақтда газдан фойдаланиш ёки оддий чой қайнатиш вақтида ўзига керакли миқдордаги сувни қайнатиш каби ҳолатлар билан ҳам қанча газ тежаш мумкинлиги ҳақида маълумотлар берилди.
“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали матбуот хизмати