Етти иқлим

БУЛУТЛАР ОРАСИДАГИ УЧАР МЕҲМОНХОНА


29.06.2022   268

Яманлик биотехнолог ва илмий коммуникатор Ҳошим ал-Ғолий Sky Cruise деб номланган самолёт-меҳмонхона лойиҳасини ишлаб чиқди.

Меҳмонхона атом энергиясида ишлагани сабабли мунтазам равишда ҳавода бўла олади. Меҳмонлар унга оддий самолётларда учиб боришади, учар меҳмонхонанинг ўз аэродроми бўлади, дейилади Daily Star хабарида.

Ал-Ғолийнинг концепциясига кўра, меҳмонхонани сунъий онг бошқаради, учувчилар эса унинг самарали ишлашини назорат қилиб туради.

Булутлар орасидаги меҳмонхонага бир вақтнинг ўзида 5 минг нафаргача меҳмон жойлашиши мумкин бўлади.