Атрофга назар

БУНДАН 84 ЙИЛ МУҚАДДАМ 1 АВГУСТДА КАТТА ФАРҒОНА КАНАЛИ ҚУРИЛИШИГА СТАРТ БЕРИЛГАН


01.08.2023   106

Катта Фарғона канали (тўлиқ номи: Усмон Юсупов номидаги Катта Фарғона канали) — Фарғона водийсида қурилган энг йирик гидротехника иншоотларидан бири. Ўзбекистон (283 км), Тожикистон (62 км) ва Қирғизистон (13 км) ҳудудидан ўтади.

Водийни шимоли-шарқдан жануби-ғарбга кесиб ўтган. Асосий ўзани узунлиги 350 км. Вегетация даврида Норин, Қорадарё, Сўх дарёларидан сув олади. Канал трассаси 2 трактдан иборат. Юқори Норин тракти (44 км) Норин дарёси (Учқўрғон шаҳри яқини)дан бошланиб, Куйганёргача етиб боради. Қуйи Қорадарё тракти (301 км) Қорадарёга қурилган Куйганёр тўғонидан бошланиб Сирдарё билан деярли параллел ҳолда жанубда Тожикистон Республикаси Хўжанд шаҳри яқинигача (Қайроққум сув омборидан қуйироқда) давом этган. 1939-йил августида халқ ҳашари билан жуда қисқа муддатда (45 кунда) қуриб, битказилди.