Бўстон туманида ҳам Face ID тизими суюлтирилган газ истеъмолчиларига қулайлик яратмоқда
12.02.2026 85
Бўстон туманининг “Мустақилликнинг 15 йиллиги” маҳалласида ҳақиқий юзи иссиқ юртдошларимиз истиқомат қилишади. Маҳалла ҳали ёш, айни гуллаб-яшнаш арафасидаги қишлоқлардан. Ободлик ва тозаликни ўзларига шиор қилган маҳалла аҳлига ўз вақтида суюлтирилган газни етказиб берсангиз, бўлди. Қариялари дуодаю келин-кертаклар хурсанд. Улар билан суҳбатлашиш бир мазза бўлса, уларга хизмат кўрсатиш яна бир роҳат. Чунки улар сизни арзимаган меҳнатингизни ҳам юксакларга кўтариб, сизга раҳмат айтиб қабул қилишади.
Бугун маҳаллада895 та суюлтирилган газ истеъмолчилари истиқомат қилишмоқда. Аҳолига таъминотчи корхона томонидан 1075 дона маиший газ баллон ажратилган бўлса, 1100 дона шахсий баллон билан 965 та маиший газ баллонлани халқ хизматида. Маиший газ баллон билан таъминлангалик даражаси эса 120 фоизни ташкил этаяпти. Маҳалла аҳли йил бошидан бери 23 тоннадан зиёд суюлтирилган газ билан таъминландилар.
“...Маҳалламизга суюлтирилган газ ўз вақтида етиб келади. Биз бундан жудаям миннатдормиз”, - дейди МФЙ раиси Норгул Қўчқорова. – Бизга ҳам янги тизимни жорий этиш бўйча ишлар бошлаб юборилди. Face ID тизими жуда ҳам қулай экан. Мана паспорт маълумотлари махсус базага киритиляпти. Бу эса ҳар бир фуқаро тўла газ билан таъминланишига замин яратади...”
“Маҳаллабай” тизим асосида иш ташкил этилган мазкур МФЙдаги барча истеъмолчилар тўлиқ ID карталар билан таъминланган бўлиб, энди суюлтирилган газ етказиб беришда Face IDтизимижорий этилмоқда. Ҳар сафар газ етказиб бериш пайтида истеъмолчиларга, суюлтирилган газдан хавфсиз фойдаланишда нималарга эътибор бериш кераклиги ҳақида маълумот тақдим этилмоқда.
"Hududgaz Andijon" газ таъминоти филиали матбуот хизмати
