Андижонда

Бўстон туманида ҳам суюлтирилган газ “маҳаллабай” ва Face ID тизими асосида етказиб берилмоқда


20.05.2026   11

Бўстон туманининг “Меҳнатобод” маҳалла фуқаролар йиғинида834 нафар суюлтирилган газ истеъмолчилари истиқомат қилмоқда. Маҳалла аҳлининг 978 дона маиший газ баллонлари мавжуд бўлиб, баллон билан таъминланганлик даражаси 117 фоизга ташкил қиляпти. Йил бошидан бери эса уларга 54 тоннадан зиёд суюлтирилган газ етказиб берилди.

“Бизни Бўстон туманимизда 19 833та суюлтирилган газ истеъмолчилари бўлиб, йил бошидан бери истеъмолчиларимизга 1200 тоннадан ортиқ газ етказиб бердик, - дейди “Бўстонтумангаз” газ таъминоти бўлимининг аҳолига суюлтирилган газ етказиб бериш муҳандиси Сардорбек Садиқов . - Аҳолига суюлтирилган газни “маҳаллабай” тизим асосида етказиб беряпмиз. Ҳар бир маҳалла билан алоҳида ишланмоқда. Шунингдек, газ етказиб беришдан бўш вақтимизда уларга газдан тўғри ва оқилона фойдаланиш, маиший газ баллонларидан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига риоя қилишни тарғиб қилмоқдамиз...”

“Меҳнатобод” маҳалласида ҳам суюлтирилган газ Face ID тизими асосида етказиб берилмоқда. Истеъмолчилар махсус карталарга пул солишни ва у орқали газ олишни аллақачонлар ўзларига одат қилишган. Яна бир таъкидлаш лозим бўлган жиҳати, ҳар бир хонадон аҳли ўз уйи олдилар маиший газ баллон билан кутиб турмоқда. Сабр билан махсус автотранспорт воситаси келишини кутади. Бу эса, маҳалладаги тартиб ва ўзаро ҳурматдан дарак. Бу эса суюлтирилган газни ўз вақтида ва тартибли етказиб берилишида қўл келмоқда.

“Ҳудудгаз Андидон” газ таъминоти филиали матбуот хизмати