Буюк Британия парламенти Лордлар палатаси аъзоси Ўзбекистонда очиқлик сиёсати яхшиланганини айтди

22.10.2024 514
Тошкентда 17 октябрдан буён «Халқаро ҳамкорлик ташаббуслари ҳафталиги» бўлмоқда. Унда бутун дунёдан турли экспертлар жамланган. Буюк Британия парламенти Лордлар палатаси аъзоси Лорд Пурвис Ўзбекистонда сиёсий журналистика оммалашаётганини таъкидлади.
«Очиқлик сиёсати, сўз эркинлиги билан боғлиқ кўплаб ташаббусларни ҳам кўрдим ва булар албатта ижобий ўзгаришлар. Бунга эса мамлакатда олиб борилаётган изчил ислоҳотлар сабаб деб ўйлайман.
Сабаби аҳоли турмуш тарзи яхшиланишини мамлакатдаги кўплаб соҳаларнинг ривожланиши билан боғлиқ.
Бу ерда Ўзбекистоннинг энг яхши журналистлари соҳадаги ўзгаришлар тўғрисида мазмунли нутқ сўзлашди ва бу жуда ҳам қизиқарли бўлди.
Мамлакатингизда сиёсий журналистиканинг ҳам оммалашаётганини кўрдим, буни ҳам алоҳида эътироф этиш даркор. Чунки улар аҳолига мамлакатдаги сиёсий ўзгаришларни етказишда муҳим рўл ўйнайди», дейди у.