Андижонда

CАЙЛОВГА ОДАМЛАР ТАБАССУМ БИЛАН КИРИБ КЕЛИШМОҚДА


09.07.2023   186

Андижон тумани, Саноат маҳалласи, Озодлик кўчаси, 63-уйнинг пиру бадавлати 90 ёшли Сатимбой ҳожи ота Отахоновнинг сайлов ҳақида айтганлари салмоқли.

  • Эсимда, биринчи марта бундан саксон йил аввал сайловда қатнашганман. У даврлар бугунгидан тинч, фаровон эмасди. Ҳатто сайловда қандай қатнашишимизни ўргатишган, эркинлик бўлмаган... Ҳозир замон осуда. Хотиржамлик бор, эркинлик бор. Сайловлар ҳам ҳақиқатдан бошқача ўтмоқда. Бугунги кун фарзандларим ва невараларимнинг келажагини ҳал қилади. Шу сабаб бунга бефарқ қаролмадим. Ўзбекистон учун, Андижонимиз учун жой койитиб, енг шимариб ишлайдиган номзодга овоз бердим.

33-умумтаълим мактаби биносидаги 131-сайлов участка комиссия аъзолари томонидан кўчма қутилар орқали нуронийнинг овоз беришига имкон яратилди. Шунингдек, яна 14 нафар фуқаронинг хонадонида мазкур жараён шаффофлик билан амалга оширилди.

Участка раиси Нилуфар Каримованинг қайд этишича, рўйхатга олинган 2438 нафар сайловчиларнинг овоз бериш бўйича конституциявий ҳуқуқи қонунчилик талабларига мувофиқ ташкил этилмоқда, бу эса жараённинг қонуний, адолатли ва холисона ўтказилишига ўз таъсирини кўрсатади. Уларнинг 21 нафари бу ҳуқуқдан муддатидан аввал фойдаланишган. 72 нафар илк бор қатнашаётган ёшларнинг ҳам ҳаяжони бор.

Сайлов жараёнларини кузатиш учун дунёнинг турли мамлакатларидан халқаро кузатувчилар вилоятимизга ҳам ташриф буюрган. Улардан айримлари мазкур сайлов участкасида ҳам бўлишди.

- Бугунги муддатидан илгари бўлиб ўтаётган Президентлик сайлови – Ўзбекистон учун муҳим тарихий палла, - дейди Европа халқаро хавфсизлик ташкилоти вакилиЛемоин Метю. – Бутун Андижон бўйлаб сайлов участкаларида бўляпмиз. Шахсан мен қонун бузилиш ҳолатларини кўрмадим. Катта ёшлилар билан бирга ёшлар ҳам кўп бўляпти. Кўряпманки, бу ерда сайлов одамлар учун байрам, табассум билан кириб овоз беришяпти, бир-бирини табриклашяпти.

Вилоятдаги барча сайлов участкаларида халқаро кузатувчи таъкидлаганидек, аҳолининг фаоллиги ва кўтаринки кайфияти юқори.