Андижонда

«ЧАҚҚОН-2»ДА НИМА ГАП?


27.01.2022   412

Олтинкўл туманидадавлат дастурида белгилаб берилган ишларнинг амалий натижадорлигини таъминлаш, фуқароларнинг мурожаатларига асосан уларни доимий бартараф қилиш,маҳаллаларда амалга ошириладиган қурилиш, таъмирлаш ва ободонлаштириш ишларини жадаллик билан олиб бориш мақсадида Туман ҳокими мутасадди ташкилотлар раҳбарлари билан биргаликда Чаққон-2 маҳалласида бўлиб, аҳоли вакилларинг муаммоларни ўрганган эди.

Шунингдек, маҳаллада жойлашган дафн этиш жойи ободонлаштирилиб, Қораянтоқ ҳудудида 600 метр ичимлик сув тармоғи тортилди. Ички йўлларни шағаллаштириш амалга оширилди. Кўмакка муҳтож оилалар ҳолидан хабар олишдек саҳоватпешалик тадбирларидан нуронийлар дуода. Қўшкўприк маҳалласида яшовчи ГулнорахонСотволдиеванинг яшаш шароити оғир. Мутасаддилар турар жойини таъмирлашга киришдилар. Уй том қисмини ёпиб бериш учун50дона шиферҳамда 500 кг кўмир олиб келинди.