Чегара ўтказиш пунктларидаги янгича тартиб-таомиллар
16.06.2025 301
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.04.2025-йилдаги “Айрим турдаги товарларни божхона чегараси орқали олиб ўтиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 244-сон қарори ПФ-67-сон Фармоннинг мантиқий давоми сифатида қабул қилинди. Ушбу қарорга асосланиб, жисмоний шахслар томонидан товарларни божхона чегараси орқали олиб ўтиш тартибини янада аниқлаштиради ва модернизация қилади. Ушбу қарор 2025-йил 1-майдан еʼтиборан амалга киритиладиган янги нормалар ва қоидаларни ўз ичига олган. Қарорнинг асосий жиҳатлари, муҳим ўзгаришлар билан қуйида танишиб чиқамиз:
1. Божсиз олиб кириш нормалари. Қарорга кўра, жисмоний шахслар томонидан нотижорат мақсадларда олиб кириладиган товарлар учун божсиз олиб кириш нормалари транспорт турлари бўйича қуйидагича белгиланди:
| № | Transport turi | PQ-3512 | VM-244-son qaror |
| 1 | Havo transporti (xalqaro aeroportlar) | 2,000 AQSH dollari | 1,000 AQSH dollari |
| 2 | Temir yoʻl va daryo transporti | 1,000 AQSH dollari | 500 AQSH dollari |
| 3 | Avtomobil (piyoda) oʻtkazish punktlari | 300 AQSH dollari | 300 AQSH dollari |
| 4 | Xalqaro kuryerlik joʻnatmalari | 1,000 AQSH dollari (bir chorakda) | 200 AQSH dollari (bir oyda) |
| 5 | Xalqaro pochta joʻnatmalari | 100 AQSH dollari | 100 AQSH dollari |
- Ушбу нормалар бир календар ой давомида қўлланилади ва тижорат мақсадларидаги товарларни нотижорат товарлар ниқоби остида олиб кирилмаслигини таʼминлашга хизмат қилади.
- Халқаро амалиётда жисмоний шахс томонидан қуруқлик ва денгиз транспортида республикага олиб кириладиган, божхона тўловларига тортилмайдиган товарлар чегараланган меʼёрларининг ўрта арифметиги:
- Европа давлатлари - 360 АҚШ доллари;
- Шимолий ва Жанубий Америка давлатлари - 550 АҚШ доллари;
- Океания давлатлари ва Австралия - 630 АҚШ доллари;
- Африка давлатлари – 1 430 АҚШ доллари;
- Осиё давлатлари - алоҳида кўрсатилмаган;
- Марказий Осиё давлатлари - 1 650 АҚШ доллари.
- Жисмоний шахс томонидан авиа транспортида республикага олиб кириладиган, божхона тўловларига тортилмайдиган товарлар чегараланган меʼёрларининг ўрта арифметиги:
- Европа давлатлари - 555 АҚШ доллари (Украина 1200, қолганлар 480);
- Шимолий ва Жанубий Америка давлатлари - 500 АҚШ доллари (Венасуелла 1000, Белиз 100);
- Океания давлатлари ва Австралия - фақат Малайзияда 220 АҚШ доллари етиб белгиланган;
- Африка давлатлари - алоҳида кўрсатилмаган;
- Осиё давлатлари - алоҳида кўрсатилмаган;
- Марказий Осиё давлатлари - алоҳида кўрсатилмаган.
- 2. Айрим товарлар учун миқдорий чекловлар. Ушбу қарорнинг 1- ва 2-иловалари асосида жисмоний шахслар томонидан божсиз олиб кириладиган ва олиб чиқиладиган айрим товарлар учун миқдорий нормалар белгиланди. Жумладан:
- •Божхона ҳудудига товарларни олиб киришдаги миқдорий нормалар:
| T/r | Tovar nomi | VM-244-son qaror | PQ-3512 |
| 1 | Alkogol mahsulotlari | 2 litr (TIF TN 2203–2208) | 2 litr (shu jumladan pivo) |
| 2 | Tamaki mahsulotlari | Sigaret: 200 dona, Sigara: 5 dona, Tamaki: 100 gr. | Barcha turlari: 10 quti (taxminan 200 dona sigaret) |
| 3 | Atir va ifor taratuvchi suvlar | 3 dona (300 ml.dan oshmagan) | 3 dona |
| 4 | Biologik faol qo‘shimchalar | Suyuq: 10 flakon, Kukun: 0.5 kg, Tabletka: 100 dona, Kapsula: 100 dona yoki 4 PET idish, Quritilgan o‘simlik: 0.5 kg. | Ko‘rsatilmagan |
| 5 | Qimmatbaho metallar va toshlardan zargarlik buyumlari | Ko‘rsatilmagan | 65 grammdan ko‘p bo‘lmagan |
- ВМ-244-сонли қарор орқали жисмоний шахслар томонидан божхона чегараси орқали республика ҳудудига божхона тўловларидан озод етилга ҳолда олиб кириладиган товарлар бўйича амалдаги тартиб янада такомиллаштирилди. Янги қарорнинг норматив мазмуни аввалгиларга нисбатан сезиларли даражада тизимлаштирилган, техник жиҳатдан асослантирилган ва амалиётга ё‘налтирилган ёндашувни ўзида мужассамлаштирган.
- Чегара ўтказиш пунктлари орқали жисмоний шахслар томонидан олиб кириладиган, божга тортилмайдиган товарлар миқдори жаҳоннинг турли мамлакатларида турлича қилиб белгиланган. Шуларнинг айримлари билан қуйида танишиб чиқамиз.
- Европа Иттифоқи мамлакатларида тамаки маҳсулотларини олиб кириш нормалари сигаретлар учун 200 донадан 800 донагача, сигараларга 50 донадан 250 донагача, сигариллалар 50 тадан 400 донагача(10 қути, 200 дона); спиртли ичимликлар бир литрдан тўрт литргача, пиво бир литрдан беш литргача, вино 2 литрдан 16 литргача(2 литр); парфюмерия маҳсулотлари 300 мл дан 600 млгача ёки икки донадан беш донагача(3 дона) етиб белгиланганлигини кўриш мумкин.
- Марказий Осиё давлатларида тамаки маҳсулотларининг божсиз олиб кириш нормалари сигаретлар учун 200 донадан 400 донагача, сигаралар учун 50-100 дона, тамаки маҳсулоти учун 200-500 грамм; спиртли ичимликларбир литрдан уч литргача(2 литр) етиб белгиланган. Парфюмерия маҳсулотлариучун божсиз олиб кириш нормалари фақатгина Ўзбекистонда белгиланган.
- •Божхона ҳудудидан товарларни олиб чиқишдаги миқдорий нормалар:
| T/R | Tovar turi | VM-244-son qaror | PQ-3512 |
| 1 | Guruch | 3 kg | 3 kg |
| 2 | Non-bulka mahsulotlari | 5 kg | 5 kg |
| 3 | Goʻsht va goʻsht mahsulotlari | 2 kg | 2 kg |
| 4 | Shakar | Keltirilmagan | 2 kg |
| 5 | Oʻsimlik moylari | Keltirilmagan | 2 kg |
| 6 | Yangi meva-sabzavotlar va boshqalar | 40 kg | 40 kg |
Хорижий давлатларнинг тажрибаларига назар ташлайдиган бўлсак, Россия Федерациясида буғдой ва ун маҳсулотлари експортида чекловлар белгиланган: жисмоний шахслар учун 5 кг гача шахсий фойдаланиш учун експорт қилишга рухсат берилган (Деcрее Но. 1716-83). Шунингдек, шакар хомашёси 1 кг гача, гўшт маҳсулотлари 5 кг гача шахсий фойдаланиш учун експорт қилишга рухсат берилган.
Европа Иттифоқида сут ва гўшт маҳсулотлари експортида чекловлар белгиланган: жисмоний шахслар учун 5 кг гача сут маҳсулотлари (масалан, пишлоқ, ёғ) шахсий фойдаланиш учун експорт қилишга рухсат берилган (Унион Cустомс Cоде, Регулатион (ЕУ) Но 952/2013, Артиcле 41). Шунингдек, гўшт маҳсулотлари 2 кг гача, зайтун мойи 5 литр гача шахсий фойдаланиш учун експорт қилишга рухсат берилган (Cоммон Агриcултурал Полиcй қоидалари).
Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, юқорида келтирилган нормалар асосида жисмоний шахслар томонидан божхона чегараси орқали божсиз олиб кириладиган товарларнинг қиймат ва миқдор нормалари янада аниқ белгилаб берилди ҳамда ушбу тартиб халқаро амалиётга мослаштирилди. Қабул қилинган меъёрий чора-тадбирлар нотижорат характердаги товарларнинг чегара бўйлаб ҳаракатини тартибга солиш, тижорат мақсадида ноқонуний товар олиб киришни чеклаш ва ички бозорни ҳимоя қилишга қаратилган. Шахсий еҳтиёж ниқоби остида мунтазам ва тизимли равишда товар олиб кириш ва уларни тижорат айланмасига чиқариш ҳаракатлари ташмачилик фаолияти сифатида баҳоланиб, божхона қонунчилиги бузилиши шаклида ҳуқуқий жавобгарлик чораларини қўллашга асос бўлади. Натижада, ушбу ҳуқуқий нормалар давлат иқтисодий манфаатларини таъминлаш ва божхона тартиботларининг самарадорлигини оширишда муҳим рол ўйнайди.
Шунингдек, олиб чиқишда белгиланган нормалар еса жисмоний шахслар томонидан божхона ҳудудидан товарларни олиб чиқишда савдо ва божхона назоратини янада мустаҳкамлашга қаратилган. Ушбу нормалар халқаро амалиётлар билан уйғунлаштирилган ҳолда ишлаб чиқилиб, айрим товар турлари бўйича експорт миқдорларини тартибга солишни янада самарали таъминлашни мақсад қилади. Нормалар давлатлараро савдо муносабатларини бошқаришнинг глобал тенденцияларига мослаштирилган бўлиб, жисмоний шахсларнинг шахсий еҳтиёжлар учун товарларни олиб чиқишини назорат қилиш ва ноқонуний савдо фаолиятининг олдини олишни таъминлашга хизмат қилади.
Муҳаммадқодир Умаров,
Андижон вилояти божхона бошқармаси, «Асака» ТИФ божхона пости катта инспектори.
