Етти иқлим

ЧЕМПИОНЛАР ЛИГАСИ ФИНАЛИ ИСТАНБУЛ ҒАЗНАСИГА ҚАНЧА ДАРОМАД КЕЛТИРАДИ?


02.06.2023   146

UEFA Чемпионлар лигаси финали жорий йил 10 июнь куни Истанбулдаги Отатурк номидаги стадионда ўтади. Англиянинг «Манчестер Сити» ва Италиянинг «Интернационале» жамоалари ғолиблик учун беллашади.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, нуфузли футбол баҳси Истанбул ғазнасига 75 миллион евро фойда келтиради.

Финал муносабати билан 8-11 июнь кунлари Истанбулдаги Еникапи фестиваллар майдонида Чемпионлар фестивали ташкил этилади. Футбол байрами баҳонасида Истанбулга келган шинавандалар тамаддун бешикларидан саналган шаҳардаги обидалар, музейлар, санъат галереялари, маданият марказлари, тарихий бозорлар ва номдор дўконларга ҳам ташриф буюриши кутилмоқда. Бу эса даромад кўрсаткичини янада ошириши мумкин.