Андижонда

“Чинобод” АГТС чиқиш қисмидаги тармоқлар ягона тармоққа бирлаштирилмоқда


16.04.2026   13

Бугунги кунда газ соҳасига татбиқ этилган рақамлаштириш жараёнлари соҳани янада такомилаштиришга хизмат қилмоқда ва аҳолига сифатли табиий газ етказиб бериш жараёнларини янада мукаммалаштирмоқда. Жумладан, иситиш мавсумида аҳоли манзилларига қадар табиий газ босимини олиб киришга эҳтиёж туғилмоқда. Авваллари, автоматик газ тарқатиш стацияларидан ҳар бир аҳоли пунктлари ўзлари учун алоҳида тармоқ тортиши натижасида газ босимини бир меъёрда ушлаб туриш соҳа ходимларига қийинчилик туғдирар ва бу таъминотда муаммоларни келтириб чиқарар эди. Энди эса, мана шу тармоқлар демонтаж қилиниб, ягона тармоққа бирлаштирилмоқда ва бу эса газ босими гидравликасини тўғриланишига хизмат қилмоқда.

Ана шундай тартиблаш ва ягона тармоққа бирлаштириш ишлари Балиқчи туманидаги 10 та маҳалла фуқаролар йиғинига табиий газ етказиб берувчи “Чинобод” автоматик газ тарқатиш станциясида олиб борилмоқда. Ҳозирда туман газ таъминоти ходилари ва Филиал қурилиш-монтаж бошқармаси мутахассислари саъй-ҳаракатлари билан режадаги ишлар охирига етказилмоқда.

Омонариқ-Фаровон йўналишидаги жами ҳисобдаги 7 кмлик турли ўлчамдаги газ қувурлари демонтаж қилинди. Ўрнига 450 метрлик кесими D-219 мм бўлган тармоқ ҳамда кесими D-159 мм бўлган 2 та 350 метрли тармоқлар жами 700 метр янги тармоқ тортилди.Якунга кўра эса, куз-қиш мавсумида 10 та МФЙдаги аҳоли хонадонларининг табиий газ таъминоти янада яхшиланишига эришилади.

“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали матбуот хизмати