Cуюлтирилган газ истеъмолчилари билан учрашилди

11.07.2025 190
“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали директорининг суюлтирилган газ бўйича ўрибосари Сардорбек Нурматов “Ҳудудгазтаъминот” АЖ бошқаруви раиси М.Ходжаев ҳамда Филиал директори Д.Аҳмедов топшириғига асосан Шаҳрихон туманидаги “Холдовонбек” маҳалласида бўлиб, истеъмолчиларнинг газ таъминотидаги муаммолари билан танишди.
Дастлаб “Холдовонбек” маҳалласидаги истеъмолчиларнинг хонадонларида суюлтирилган газ таъминоти, маиший газ баллонлар бўйича суҳбатлар ўтказилди. Мазкур маҳаллада бугунги кунда 725 нафар суюлтирилган газ истеъмолчилари истиқомат қилади ва йил бошидан бери маҳалла аҳлига 57 тоннага яқин газ етказиб берилган.
“...Бугун бизни маҳаллага вилоят газ таъминоти корхонаси раҳбариятидан келиб, биз билан учрашгани, дардимизни эшитганидан хурсанд бўлдик, - дейди маҳалла оқсоқолларидан Нурмуҳаммад Юлдашев. – Тўғриси, газ етказиб беришда озгина муаммоларимиз бориди, шуларни айтик, раҳмат ечим топиб берадиган бўлди. Кейин бизларга берилган карталарни ҳам қанчалик муҳимлиги ҳақида батафсил маълумотлар олдик..”
Аҳоли вакиллари билан учрашув давомида ҳар бир хонадонда онлайн тизим асосида етказиб берилаётган газнинг истеъмолчига етиб бориши, газдан фойдаланиш қоидалари ҳақида маълумотлар берилди. Шунингдек, ис гази ва унинг оқибатлари, ИД карталарнинг аҳамиятлари ҳақида ҳам тушунчалар тақдим этилди. Шунингдек, маший газ баллонларидан фойдаланиш қоидалари амалда кўргазмали тарзда тушунчалар билан янада бойитилди.
“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали матбуот хизмати