Етти иқлим

ДАНИЯ РОССИЯ ГАЗИ УЧУН РУБЛДА ТЎЛОВ ҚИЛИШДАН БОШ ТОРТДИ


31.05.2022   394

«Газпром Экспорт» Даниядан газ етказиб бериш учун рублда тўлашни талаб қилишда давом этмоқда.

Даниянинг Orsted энергетика компанияси янги тизим бўйича Россия гази учун рублда тўлов қилишдан бош тортди, шу муносабат билан яқин келажакда импортни тўхтатади. Бу ҳақда компания матбуот хизмати маълум қилди.

«Газпром Экспорт» Orsted’дан газ етказиб бериш учун рублда тўлашни талаб қилишда давом этмоқда.

Тўловнинг охирги муддати — 31 май. Шундан сўнг Orsted газ Россия гази учун еврода тўлашни давом эттиради.

Шу сабабли, «Газпром Экспорт» Orsted’га газ етказиб беришни тўхтатиш хавфи мавжуд. Orsted фикрича, бу шартномани бузиш бўларди. Агар етказиб бериш тўхтатилса, Orsted этишмаётган ҳажмларни компенсация қилиши мумкин.

«Газпром»нинг Дания билан ҳамкорлиги 2006 йилда, «Шимолий оқим» газ қувури орқали табиий газ етказиб бериш бўйича келишув имзолангандан сўнг бошланган бўлиб, у маҳаллий Dong Naturgas A/S (ҳозирда Orsted) компанияси томонидан 20 йил давомида Россия газини сотиб олишнинг асосий шартларини белгилаб берди.

Маълумотларга кўра, 2011 йил 8 ноябрда мазкур линиянинг биринчи линияси ишга туширилиши билан етказиб бериш бошланган. Дания Россиядан йилига 1,9 миллиард куб метрга яқин газ сотиб олади.

Аввалроқ Польша Россия гахи учун рублда пул тўламоқчи эмаслиги маълум бўлди. Бунга жавобан «Газпром» Болгариянинг «Булгаргаз» ва Польшаньинг PGNiG компанияларига газ етказиб беришни ҳисоб-китоб рубльда амалга оширилмагани учун тўлиқ тўхтатди. Мамлакат 21 май куни Финляндияга ҳам газ етказиб бериш ишларини якунлаган.

Эслатиб ўтамиз, 23 март куни Президент Путин Россия газининг Европа ва бошқа «дўст бўлмаган давлатлар»га етказиб берилиши учун тўловларни рублга ўтказиш бўйича кўрсатма берди.

Ой охирида у 1 апрелдан кучга кирган ушбу давлатлар билан ҳисоб-китобларнинг янги қоидаларини белгиловчи фармонни имзолади.