Андижонда

ДАВЛАТ ГРАНТИНИНГ 3-ТАНЛОВ ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ


05.04.2023   173

Ўзбекистон Республикаси Андижон вилояти ҳалқ депутатлари вилоят кенгаши ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятини қўллаб-қувватлаш Жамоат фондитомонидан 2023 йил ”Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” муносабати билан “Жамият ислоҳотлар ташаббускори” мавзуида Давлат грантлари ажратишучун2023 йилнинг 1-танлови эълон қилинган эди.

2023 йил 30 март куни Ҳалқ депутатлар Андижон вилоят Кенгаши мажлислар залида Ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссияси раиси М.Ғаниева, Жамоат фонди раҳбари З.Исмоилова хамдаЎзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси вилоят худудий бўлинмаси, вилоятда фаолият юритаётган миллий-маданий марказлар, ногиронлиги бўлган шахслар жамиятлари, йирик жамоат бирлашмаларининг раҳбарлари, ҳамкор ташкилотлар ҳамда маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Жамоат фондига 3-Давлат гранти учун жами 15 та лойиха аризаси келиб тушган бўлиб,ННТ ва фуқаролик жамиятини бошқа институтлари томонидан аризалар почта орқали тақдим этилган.

Шунингдек, комиссия аъзолари олдига Халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳузуридаги жамоат фонди ҳисобидан 40 млн сўмгача грант маблағи белгиланган.Ҳар бир аризанинг мақсад ва вазифаларини тўлақонли кўриб чиқиш, кутилаётган натижалар самарадорлигини инобатга олган ҳолдаишчи гуруҳ хулосасига кўра ННТларнинг лойиҳа иштирокчилари ғолиб деб топилди.


ННТлар номи

Лойиха мавзуси

Лойиҳа маблағи

1.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фахрийлари Кенгаши Андижон вилоят худудий бўлинма

“Нажот-таълимда, нажот тарбияда,

нажот билимда”

40 млн

2.

Ўзбекистон “Универсал жанг” федерацияси

“Спорт соғлиқ гарови”

40 млн

3.

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Андижон вилоят бўлими

“Тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи”

30 млн

4.

Янги Андижон газетаси тахририяти

“Соғлом аёл –буюк келажак”

40 млн

5.

Ўзбекистон “Ўзбек Жанг Санъати”
Федерацияси Андижон вилоят бўлими

“Янги Ўзбекистонни соғлом ёшлар билан биргаликда қурамиз! ”

40 млн

6.

Андижон вилояти Қирғиз
миллий маданий маркази

“Обод ва хавфсиз маҳалла-миллатлараро тотувлик гарови”

40 млн

7.

Ўзбекистон
Кўзи ожизлар жамитяти
Андижон вилоят Қорасув шаҳри

“Дунёни қалб кўзи билан қаранг!”

40 млн

8.

“Сайдилобод” маҳалла фуқаролар йиғини

“Ҳунарим –фахрим маним”

40 млн

310 млн