Андижонда

ДАВЛАТ ГРАНТЛАРИ ҒОЛИБЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИ


07.06.2023   226

Бугун Халқ депутатлари Андижон вилоят Кенгаши ҳузуридаги Ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссияси раиси М.Ғаниева бошчилигида Андижон вилоят Савдо саноат палатасида йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишга Парламент комиссияси раиси, Қонунчилик палатаси депутати А.Шадманов, Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди директори О.Хусанов, Ўзбекистон Кўзи ожизлар жамияти раиси Э.Нарпўлатов, Ўзбекистон ногиронлар жамияти раиси К.Абдуллаев, Андижон вилоят Жамоат фонди директори З.Исмоилова, Андижон вилоят Адлия бош бошқармаси вакиллари, вилоятдаги барча миллий марказлар раҳбарлари, ногиронлик жамиятлари, ҳамда ННТ раҳбарлари иштирок этдилар. Тадбирда давлат грантлари ғолибларига сертификатлар топширилди.

Шунингдек, адолатли фуқаролик жамиятини барпо этиш борасида амалга оширилаётган ҳаракатлар жараёнида нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг роли ва аҳамиятини кучайтириш, уларнинг давлат ва жамият қурилишидаги ижтимоий, социал-иқтисодий фаолликларини оширишга қаратилган кенг қамровли ислоҳотлар ҳақида сўз бориб, иштирокчиларга галдаги давлат грантлари юзасидан маълумотлар берилди.