Андижонда

ДАВЛАТ ГРАНТЛАРИ ЮЗАСИДАН ТУШУНЧАЛАР БЕРИЛДИ


14.06.2022   362

Андижон шаҳридаги Савдо саноат палатасининг мажлистлар залида Халқ депутатлари Андижон вилояти Кенгаши ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан ННТлар ва ФЖБИлар учун ўқув семинари ташкил этилди.

Унда Парламент комиссияси раиси А.Шадмонов, Олий Мажлис хузуридаги Жамоат фонди директори О.Хусанов, Парламент комиссияси аъзоси Ж. Ризаевлар Андижонга ташрифи муносабати билан Халқ депутатлари Кенгаши ҳузуридаги ижтимоий шерикчилик комиссияси раиси М.Ғаниева, Ҳалқ депутатлар Андижон вилоят Кенгаши котибият мудири Н.Тўйчиева, Кенгаш ҳузуридаги Жамоат фонд раҳбари З.Исмоилова, “Юксалиш” умум миллий ҳаракати Андижон худудий вакилиД.Турғунов, ЎзННТМА Андижон вилояти бўлими раҳбари Ф.Атаханов ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этдилар. ТадбирдаА.Шадмонов адолатли фуқаролик жамиятини барпо этиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг роли ва аҳамиятини кучайтириш, уларнинг давлат ва жамият қурилишидаги ижтимоий, социал-иқтисодий фаолликларини оширишга қаратилган кенг қамровли ислоҳотлар ҳақида гапириб ўтди. Иштирокчиларга давлат грантларида мавзулардан келиб чиқиб ўз лойихаларида асосли маълумотларга таянган ҳолда иштирок этиш юзасидан маълумот берди.