Андижонда

Давра суҳбати ташкил этилди


19.10.2023   128

Тил – давлат тимсоли, мулки, руҳи, миллатнинг маданий ва маънавий бойлиги, халқнинг маданияти, урф-одати, унинг турмуш тарзи, тарихидир. Тил бор экан миллат барҳаёт. Тилни мўътабар зот-онага қиёсланиши бежиз эмас, инсон ўз онасини кўрмасдан, унинг соф муҳаббатини, меҳрини тўймасдан яшай олмайди. Фикримизнинг исботи сифатида Давлатимиз раҳбарининг қуйидаги нутқини келтириб ўтамиз. "Кимда ким ўзбек тилининг бор латофатини жозибаси ва таъсир кучини, чексиз имкониятларини ҳис қилмоқчи бўлса, мунис онажонларимизнинг аллаларини, минг йиллик достонларимизни, ўлмас мақомларимизни эшитсин, Бахши ва ҳофизларимизнинг сеҳрли қўшиқларига қулоқ тутишсин".

“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиалида Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили тўғрисида”ги қонуни қабул қилинганлиги ва тилимизга Давлат тили мақоми берилганига 34 йил тўлиши ҳамда “Ўзбек тили байрами” куни муносабати билан давра суҳбати ташкил этилди.

Мазкур тадбирда Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси Восит Аҳмад,Республика маънавият ва маърифат маркази Андижон вилоят бўлими раҳбар ўринбосари Нафисахон Мараҳимова,"Маърифат" тарғиботчилар жамияти аъзоси Равшанбек Абдураҳимовлар "Ўзбек тили-миллий ўзлигимиз ва мустаыил давлатчилигимиз тимсоли" ҳамда “Қадринг баланд бўлсин Она тилим” шиорлари остидаги маърузалари билан қатнашдилар.

Нотиқлар ўз маърузаларида тилимизни эъзозлаш, унинг давлат тили сифатидаги мақоми, жамиятдаги мавқеини юксалтириш, ёш авлодни она тилига ҳурмат руҳида тарбиялаш ҳамиша долзарб маънавий бурчимиз бўлиб қолишига эътибор қаратдилар. Ўзбек тилининг ҳуқуқий мақомини белгилашда енгиб ўтилган қийинчиликлардан тортиб ҳозирги кунда тилимизнинг бой имкониятларидан кенг фойдаланиш учун яратилган шарт – шароитлар ҳамда давлат тилини янги поғонага олиб чиқиш борасида қилинаётган саъй-ҳаракатлар алоҳида эътироф этилди.
Шунингдек, ўзбек тилининг халқаро миқёсдаги обрў-эътиборини юксалтириш учун уни миллий ва умумбашарий тушунчалар асосида тараққий этган тиллар сафига киритишда ўз ҳиссамизни қўшишимиз зарурлиги ҳамда ҳар биримиздан тилимизга чуқур ҳурмат билан ёндашишни талаб этиши таъкидланди.

Филиал бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси Г.Маматхўжаева ўз сўзида йиғилганларни байрам билан табриклар экан, ўзбек тилига давлат тили мақоми берилиши халқимизнинг миллий мустақилликка эришиш йўлидаги муҳим қадамларидан бири бўлгани ҳамда “Давлат тили ҳақида”ги Қонунда она тилимизнинг бор гўзаллиги ва жозибасини тўла намоён этиш билан бирга, уни илмий асосда ривожлантириш борасида ҳам кенг имкониятлар яратилгани ҳақида гапириб ўтди.

“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали матбуот хизмати