Атрофга назар

ДЕҲҚОНЧИЛИК УЧУН ЕРЛАР АҲОЛИГА 30 ЙИЛГА ИЖАРАГА БЕРИЛАДИ


13.09.2022   19

Президентимизнинг 2022 йил 10 сентябрдаги “Деҳқон хўжаликлари ташкил этишни қўллаб-қувватлаш орқали аҳоли даромадларини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги қарори қабул қилинди. Унга кўра, фермерлар ва кластерлар фойдаланишидаги пахта ва ғалладан қисқартирилган ҳамда аҳоли пунктларига яқин ва сув таъминоти яхши бўлган ерлардан 2022 йил якунигача қўшимча 20 минг гектар – умумий 100 минг гектар экин майдонлари, 2023 йилда 95 169 гектар экин майдонлари аҳолига очиқ электрон танлов орқали ижарага берилади.

Мазкур экин майдонлари 30 йил муддатга:

сув таъминоти яхши бўлган ерлардан – Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 0,15 гектардан 1 гектаргача, бошқа вилоятларда 0,30 гектардан 1 гектаргача ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида 0,30 гектардан 2 гектаргача бўлган ўлчамларда;

кам сувли ерлардан – вилоятларда 0,50 гектардан 1 гектаргача ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида 0,50 гектардан 2 гектаргача бўлган ўлчамларда ижарага берилади.

“Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган аҳолига деҳқон хўжалиги учун ер танлов орқали ижарага берилганда, улар дафтарлардан чиқарилмайди ва улар учун барча имтиёзлар бир йилга сақлаб қолинади.