Атрофга назар

ДЕКРЕТ ТАЪТИЛИГА КЕТГАН ХОДИМНИНГ ЎРНИДА ҚАНЧА ВАҚТ ИШЛАЙМАН?


19.07.2022   1040

Савол: Бола парваришлаш таътилига чиққан ходимни ўрнига ишга кирдим. Кадрлар нозири менга у ходим декретдан қайтгунича ишлаб турасиз деди. Шу ҳолат юзасидан тушунча берсангиз.

Жавоб: Меҳнат кодексининг 234-моддасига кўра, ҳомиладорлик ва туғиш таътили тугаганидан кейин аёлнинг хоҳишига кўра, унга боласи 2 ёшга тўлгунга қадар болани парваришлаш учун таътил берилиб, бу даврда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда нафақа тўланади.

Болани парваришлаш таътиллари даврида аёлнинг иш жойи (лавозими) сақланади.

Мазкур кодекснинг 105-моддасида иш жойи (лавозими) сақланиши лозим бўлган ходимнинг ишда бўлмаган вақтига мўлжаллаб тузилган меҳнат шартномаси шу ходим ишга қайтган кундан эътиборан бекор қилиниши белгиланган.

Шунга кўра, бола парваришига чиққан ходим ўрнига бошқа шахсни ишга олиш мумкин ҳисобланади. Сизнинг ҳолатингизда ишга қабул қилиш бўйича буйруқда шартнома муайян муддатга тузилганлиги кўрсатилиши шарт.