Андижонда

ДЕПУТАТЛАР СПОРТ МАЙДОНЛАРИДА КУЧ СИНАШДИЛАР


09.08.2023   136

Андижон шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ташаббуси билан ташкил этилган “Парламент ўйинлари” спорт мусобақасининг 1-босқичи бўлиб ўтди. Унда халқ депутатлари вилоят, шаҳар, туман кенгашлари депутатлари ўзаро спортнинг волейбол, мини футбол, бадминтон ва стол тенниси турлари бўйича беллашдилар.

Сенат раиси кубоги учун ҳар йили анъанавий тарзда ўтказилиб келинаётган ушбу мусобақаларда вилоятдаги 50 нафардан зиёд фаол депутатлар иштирок этдилар. Муросасиз ўтган беллашувлар ҳар бир йўналишда алоҳида тажрибали спорт усталари, нуфузли ҳакамлар ҳайъати томонидан назорат қилиб борилди.

Якуний натижаларга кўра, спортнинг мини футбол тури бўйича ўтказилган баҳсда халқ депутатлари Хўжаобод тумани Кенгаши депутатлари 1-ўринни, волейбол тури бўйича эса шаҳрихонлик депутатлар ғолибликни қўлга киритдилар.

Шунингдек, стол теннисимусобақасининг эркаклар ўртасидаги беллашувида халқ депутатлари Асака тумани Кенгаши депутати Махмуджон Саримсаков қўли баланд келган бўлса, аёллар ўртасидаги баҳсда олтинкўллик халқ ноиби Гулноза Сатимова мутлоқ ғалаба қилди.

Бадминтон ўйинларининг 1-ўрни хонободлик депутат Эркиной Абжамиловага насиб қилди.

Ғолиблар мусобақаларнинг 2-босқичига йўлланмани қўлга киритдилар.