Атрофга назар

Доимий аҳоли сони ҳар куни ўртача 2 минг кишига ошмоқда


27.07.2023   116

2023 йилнинг 1 июль ҳолатига Ўзбекистон доимий аҳолиси 36 372 276 кишини ташкил этди.

Президент ҳузуридаги Статистика агентлиги маълумотларига кўра, республиканинг доимий аҳолиси сони ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2,2 фоизга ошган.

Қайд этилишича, мамлакат аҳолиси 2023 йил бошидан буён 347,3 минг кишига кўпайган.

Ўзбекистон аҳолиси 2023 йилнинг ҳар бир ойида ўртача 57,9 минг кишига ошган.

2023 йилнинг ҳар бир кунида доимий аҳоли сони ўртача 1,9 минг кишига кўпаймоқда.