Атрофга назар

«ДОК-1 МАКС» ДОРИ ВОСИТАСИНИ СОТИШ ТЎХТАТИЛДИ


23.12.2022   218

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилоятида 2 ой ичида «Док-1 Макс» (Ҳиндистон) таблеткалари ва сиропини ичган 21 нафар болада асоратлар юзага келгани, 15 нафар бола вафот этгани ҳақида хабар пайдо бўлди. Дори савдоси тўхтатилди, тергов бошланди.

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази директори М.Азизовнинг вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Давронбек Жуманиёзовга ёзган хати нусхаси пайдо бўлди, унда «Док-1 Макс» таблеткалари ва сиропини қабул қилган беморларда асоратлар юзага келгани ва ўлими ҳақида сўз боради.

15 декабрдаги мактубида у сўнгги ойларда вилоят аҳолиси, айниқса, болалар ўртасида респиратор вирусли инфекциялар кенг тарқалгани, бирламчи бўғинда фаолият кўрсатаётган врачлар томонидан (баъзан оналарнинг ўзлари) «Док-1 Макс» препарати жуда кўп қўлланилаётганини қайд этган. Ушбу препаратнинг таркиби парацетамол, гвайфенизин ва фенилэфриндан иборат

«„Док-1 Макс“ препарати қўлланилганда, жуда кўп ҳолатларда ножўя таъсири оқибатида бизга мурожаат қилмоқда. Асосан болаларда буйрак зарарланиши ва етишмовчилиги белгилари намоён бўлмоқда», — дейилади мактубда.

Унда айтилишича, охирги 2 ойда 21 нафар бемор шу дори воситасини қабул қилигандан сўнг нождўя тахсири билан муродаат қилган.

Бемор болаларда асосан анурия кутилган. Булардан 17 тасида касаллик ниҳоятда оғир кечди. Ҳатто бир неча гемодиализ сеансларини ўтказишга ҳам тўғри келди. 15 нафар ўлим ҳолати кузатилди", — дейилади мактубда.