Атрофга назар

Долзарб мавзу: Пенсионер хорижда бўлса, пенсия пули тўхтатилади... ми?


09.04.2025   946

Пенсия олиш, пенсияга чиқиш, жараёндаги югур-югурлар, муаммолар ҳар доим бўлган. Аммо ҳар даврнинг ўзига хос хусусиятлари, ижтимоий вазиятидан келиб чиқиб, албатта. Таҳририятимизга юборилаётган мурожаатларда айни масала ҳам кўтарилганлари бор. Юқоридаги каби саволлар бисёр. Мавзу доирасидаги сўровларимизга жавоб олиш учун Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси вилоят бошқармаси бошлиғи Султонбек Мирзараҳимов билан суҳбатлашдик.

-Дастлаб фикрларимизни аслида кимларга пенсия тайинланиши билан бошласак...

-Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисидаги Қонуннинг7-моддасида ёшга доир пенсия эркакларга 60 ёшга тўлганда ва 25 йил иш стажига, аёлларга 55 ёшга тўлганда ва 20 йил иш стажига эга бўлган тақдирда тайинланади. Шунингдек (камида 7 йил) иш стажига эга бўлганларга хам ёшга доир тўлиқсиз пенсия тайинланади, яъни пенсия камроқ ҳисобланади. Бунда, юқоридаги даврлар учун камида 7 йил иш стажига эга бўлганда, олий ўқув юртидаги кундузги ўқиш ҳамда бола парвариши учун таътилда бўлган (ҳар бир бола учун 3 йил, жами 6 йилгача) даврлар ҳам умумий иш стажига қўшилади.

-Иш стажи нима ва у қандай даврни ўз ичига олади?

-Пенсия тайинлашда расмий ишлаб, иш ҳақи ҳисобланган даврлар, якка тартибдаги тадбиркор, ўзини-ўзи банд қилган ёки хорижда ишлаган шахс сифатида Пенсия жамғармасига ижтимоий солиқ тўланган даврлар иш стажига ҳисобланади. Шу ўринда айтиш жоиз, аёлларда бу борада ижтимоий солиқ тўланган даврлари жами 20 йил бўлганда 54 ёшдан ёшга доир пенсияга чиқиш имтиёзи мавжуд.

  • Пенсия жамғармаси даромадлари қандай шакллантирилади?
  • Юқори миқдорда пенсияга чиқиш мумкинми? Бунинг қандай қонуний йўли бор?
  • Биринчидан, фуқароларимиз меҳнат фаолияти расмий шаклда кетаётганлигига, ишлаётган ташкилотида иш стажи ёзиб борилаётганлигига ишонч ҳосил қилишлари зарур. Буни мустақил равишда my.gov.uz портали орқали текшириб олиш мумкин. Иккинчидан, иш берувчидан иш стажлари тўғрисидаги маълумотларни рақамлаштиришни талаб қилишлари керак. Учинчидан, ташкилот томонидан расмий шаклда иш ҳақи тўланаётганлигига, ҳисобланган ва ҳақиқатан қўлга олинаётган иш ҳақи, ушлаб қолинаётган даромад солиқлари, жамғариб борилаётган пенсия учун ўтказилаётган маблағлар ва бошқаларни доимий равишда текшириб бориш мақсадга мувофиқ. Норасмий шаклда фаолият олиб бораётганлар ҳам ўз-ўзини банд қилган ҳолда рўйхатдан ўтиб, Пенсия жамғармасига белгиланган тартибда ижтимоий солиқ тўлаб борсалар, иш стажлари кўпаяди. Шунингдек, ҳозирда меҳнат фаолияти юритмаётганлар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлимларига меҳнат дафтарчаларидаги маълумотларини рақамлаштиришни сўраб мурожаат қилишлари лозим. Чунки меҳнат фаолияти тўғрисидаги маълумотлар рақамлаштириб қўйилса, пенсияга чиқиш вақти келганда ортиқча оворагарчилик бўлмайди.
  • Айни вақтда вилоятда қанча пенсионерлар бор?
  • Жорий йилнинг бугунига қадар Андижонда пенсия олувчилар сони 387.0 минг кишини ташкил этмоқда, улардан 326.0 минг нафари ёшга доир, 39.0 минг нафари ногиронлик ва 22.0 минг нафари боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олади.
  • Қонуний ҳужжатлар энг кам пенсия ва нафақа миқдорларини аҳолининг базавий эҳтиёжларини қондириш учун зарур бўлган (минимал истеъмол харажатлари) қийматга босқичма-босқич яқинлаштиряптими?
  • Албатта, бироқ аҳоли ва айрим ижтимоий тармоқ фаоллари ўртасида қабул қилинаётган қонун, қарор, фармонларнинг мазмун ва мақсадини нотўғри талқин қилиш ҳолатлари учрамоқда. Айримлари ҳар йили пенсия ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисидаги фармондан фарқ қилади ҳамда фақат энг кам пенсия ва нафақа миқдорларини оширишни кўзда тутади.
  • Пенсия жамғармаси тизими ходимларининг вазифа ва функцияларни бажаришда фуқаролар ўртасида улар дуч келаётган коррупцион ҳолатларни қандай изоҳлайсиз?
  • Йўналишда қатор амалий тадбирларни йўлга қўйганмиз. Хусусан, Пенсия жамғармамизнинг 16 та туман (шаҳар) бўлимларида коррупцион ҳуқуқбузарликлар тўғрисида хабар бериш учун “Махсус қути” ташкил қилганмиз. Бунда, мурожаатчилар тизим ходимларининг таъмагирлик ҳолатлари ва қўпол муомаласи бўйича ариза ва шикоятлари бўлганда ўз мурожаатларини қолдиришлари мумкин. Шунингдек, бўлимларимизда “Сирли мурожаатчи” тадбирлари ҳамда коррупцияга қарши курашиш ва уни олдини олиш бўйича амалга оширилган ишларни мониторинг қилиш ишлари давом эттирилмоқда.
  • Агар пенсионер чет элга чиқса ва уч ой ичида Ўзбекистонга қайтмаса, пенсия тўловлари тўхтатилиши ҳақиқатми?
  • Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 13 октябрдаги “Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқалаш тўғрисида”ги 592-сон қарорнинг 1-илова 8-боб, 159-бандига мувофиқ тайинланган пенсия тўлаш тўҳтатиб турилади. Фуқаро Ўзбекистонга қайтиб келгандан сўнг олинмай қолган ойлардаги пенсиясини олиш ҳуқуқига эга. Лекин бу пенсияни олиш мақсадида мурожаат этилганидан олдинги 24 ойдан ошмаган давр учунгина тааллуқли.
  • Пенсия тўловлари қайси ҳолларда тўхтатилади?
  • Пенсия тўлаш муддати тугаганда, муддатидан олдин тайинланган ёшга доир пенсия олувчи ишга кирганида, тегишли ташкилот орқали кетма-кет 3 ойдан ортиқ пенсия олинмаганда, пенсионер озодликдан маҳрум этилганда (манзил-колонияларда жазони ўтаётган шахслар бундан мустасно), пенсионер руҳий ҳолати бузилган шахслар учун Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказларида яшаганда, пенсионер пенсия тўловларини тўхтатиб туриш тўғрисида ариза ёки сўровнома орқали мурожаат қилганида. Шу билан бирга, суриштирув, тергов органларидан ва суддан яшириниб юрган, жиноий жазони ўташдан бўйин товлаётган шахсларни қидиришга эълон берилганда, бедарак йўқолганда ҳамда ишончнома берган шахс унга тайинланган пенсияга ҳуқуқни тасдиқлаш учун белгиланган муддатда келмаганда ҳам тўхтатилиши мумкин.
  • Суҳбат учун раҳмат. Маълумотлар газетхонларимизни бефарқ қолдирмайди.

Иш берувчилар томонидан иш ҳақи фондидан тўланадиган ягона ижтимоий тўлов, корхона ва ташкилотларнинг ягона солиқ тўловларидан ажратма, якка тартибдаги тадбиркор, тадбиркорнинг ёлланма ишчиси ва деҳқон хўжалиги раҳбарлари томонидан ягона ижтимоий тўлов, чет элда ишловчилар, деҳқон хўжалиги аъзолари, томорқа ер эгалари, қорамол боқиш билан шуғулланувчи ва ўзини ўзи банд қилган фуқаролардан ихтиёрий тўловлар ҳамда бошқа тушумлар ҳисобидан шаклланади.

Айни кунда республикамиз бўйича ўртача пенсия миқдори 1.432 минг сўм, вилоятимизда эса 1.229 минг сўмга тўғри келади.

Пенсия тўловларини қайта тиклаш пенсионер ёки унинг қонуний вакили томонидан Пенсия жамғармаси бўлимига ариза ва шахсни тасдиқловчи ҳужжат билан шахсий мурожаат қилиш орқали амалга оширилади.

Фотима МУХАММАДЖАНОВА суҳбатлашди.