Атрофга назар

Дунёдаги энг камбағал президент


26.06.2024   380

Уругвайни 2010-2015 йилларда бошқарган Хосе Мухикони «дунёдаги энг камбағал президент» деб аташади. Чунки у ҳашаматни эмас, оддий ҳаёт тарзини хуш кўрарди.

Президентлик даврида президент саройида турмай, қишлоқдаги фермада яшаган. 12,5 минг доллар президентлик маошининг 90 фоизини хайрия ишларига сарфлаган ва ойига 1250 долларни ўзида сақлаб қолган.

- Бошқалар мени «энг камбағал президент» дейишади, лекин мен ўзимни камбағал ҳис қилмайман. Камбағаллар - фақат қиммат ҳаёт тарзини хоҳлайдиган ва доим кўпроқдан яна кўпроқ хоҳлайдиганлардир, - дейди Хосе Мухико.