Атрофга назар

Дўппи тикдим, ипаклари тиллодан...


23.05.2025   182

Дўппи ўзбек миллий либосининг ажралмас қисмидир. Ушбу ажойиб бош кийимини тикиш ва безатиш Ўзбекистон халқ амалий санъатининг кенг тарқалган туридир. Илгари бош кийими эркаклар ва аёллар учун бир хил аҳамиятга эга бўлган, дўппи безаги эса, унинг соҳибининг жамиятдаги ижтимоий ҳолатини билдирган.

Мазкур бош кийими азалдан форс ва туркий халқлар орасида кенг тарқалган. Туркистон халқлари (айниқса, Ўзбекистон ва Тожикистон ҳудудларида) у миллий либоснинг анъанавий қисми бўлган.

Дўппиларнинг ташқи кўриниши бир-биридан безаги, бадиий рамзларининг уйғунлигига қараб фарқланади. Ҳар бир вилоятнинг табиий шароити, атроф-муҳити, аҳоли турмуш тарзи, анъаналари ва умумий маданият ривожи ушбу ҳудуд дўпписининг кўринишига катта таъсир қилган. Масалан, Сурхондарё ва Қашқадарё (айниқса, Бойсун)да думалоқ дўппиларни ёрқин ипларда, Бухорода эса, тилла ранг иплар билан тикишган.