Атрофга назар

Дзюдо: БУГУН ЎЗБЕКИСТОН ЧЕМПИОНАТИ СТАРТ ОЛАДИ


23.11.2022   218

Бугун пойтахтимиздаги «Универсал» спорт саройи дзюдо бўйича катталар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатига мезбонлик қила бошлайди.

Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳридан жам бўлган сара дзюдочилар уч кун давомида жами 14 та (7 та аёллар, 7 та эркаклар) вазнда йилни Ўзбекистон чемпиони сифатида якунлаш учун баҳс олиб боради.

Бугун эркаклар ўртасида -60, -66, аёлларда эса -48, -52, -57 кг вазн тоифаларида ғолиб ва совриндорлар номи маълум бўлади. Саралаш беллашувлари соат 10:00да бошланади.

Бугунги баҳсларда «Универсал» спорт саройига ташриф буюрадиган мухлислар ака-ука Сардор ва Кемран Нуриллаев, Дилшодбек Баратов, Муҳриддин Тиловов, Сита Кадамбаева, Халимажон Қурбонова, Гулнур Муратбаева, Нилуфар Ермаганбетова, Шукуржон Аминова сингари терма жамоамиз аъзоларининг чиқишларига гувоҳ бўлишади.